Линклар

Ироқ ҳукумати АҚШ Конгресси томонидан қўйилган мажбуриятларни бажара олмади.


Бу ҳақда Американинг етакчи нашрлари АҚШнинг марказий молия назорат бошқармаси тақдим этган ҳисоботга таянган ҳолда хабар қилди.

4 сентябрь куни Конгрессга тақдим этилиши кутилаётган мазкур ҳисоботда Ироқ ҳукумати қўйилган 18 та мажбуриятдан фақатгина учтасини бажаришга муваффақ бўлгани билдирилади.

15 сентябрь куни Конгрессда АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари қўмондони Дэвид Петреус ва элчи Райан Крокернинг Ироқдаги вазият борасида нутқ сўзлаши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG