Линклар

Германия канцлери Ангела Меркел қаторасига иккинчи йил жаҳоннинг энг нуфузли аёли, деб топилди.


“Форбс” журналининг йиллик анъанавий сўровида иккинчи ва учинчи ўринни Хитой бош вазири ўринбосари У И хоним ҳамда Сингапур сармоя дастури раҳбари Хо Чин эгаллади. АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс ўтган йилги иккинчи ўриндан тўртинчи ўринга тушиб кетди.

Буюк Британия қироличаси Елизавета Иккинчи 23, сенатор Ҳиллари Клинтон 25 ва АҚШ президенти турмуш ўртоғи Лора Буш 60-ўринда қайд этилди.

Ўз мамлакатларида катта қудрат ва нуфузга эга экани айтиладиган Ўзбекистон президентининг қизи Гулнора Каримова ва Қозоғистон президентининг қизи Дариға Назарбоева бу рўйхатда умуман йўқ.
XS
SM
MD
LG