Линклар

logo-print

Кобул аэропорти яқинида худкуш ҳужуми оқибатида икки ҳарбий ҳалок бўлди.


Гувоҳларнинг билдиришича, аэропортга кираверишдаги пост яқинида худкуш ўз машинасини Германия ҳарбийларига тегишли машинага урган.

Германиянинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондонлиги худкуш немис ҳарбийларини нишонга олганини тасдиқлади. Мазкур ҳужум учун масъулиятни “Толибон” ўз зиммасига олди.

Кунар вилоятида эса АҚШ ҳарбий базаси яқинида ракета ҳужуми уюштирилиши оқибатида тинч аҳоли вакилларидан ўн киши, жумладан, аёллар ва болалар ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG