Линклар

Ироқ ҳукумати исёнчи гуруҳларни радикал шиа уламоси Муқтадо ас-Садрнинг Маҳдий армиясидан ўрнак олишга чақирди.


29 август куни Муқтадо ас-Садр ўзининг Маҳдий армияси олти ойга барча ҳаракатларни тўхтатганини эълон қилганди. Ас-Садрнинг бундай қарори шиалар учун муқаддас Карбало шаҳрида 50дан ортиқ фуқаронинг ҳаётига зомин бўлган зўравонликлардан сўнг қабул қилинди.

Айни пайтда Ироқ вице президенти Ториқ Ҳошимий маъмурияти муқаддас Рамазон ойи давомида кунига элликка яқин маҳбус озод этилишини эълон қилди.

АҚШ ҳарбийлари ҳам Ториқ Ҳошимий билан махсус дастур асосида маҳбусларни озод этишга келишиб олганини билдирди.

Шунингдек, АҚШ қўмондонлиги Анбар вилоятидаги тўқнашувда америкалик икки аскар ҳалок бўлганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG