Линклар

Россияда ўқув йилининг биринчи кунида Беслан фожеасининг уч йиллиги хотирланди.


2004 йил 1 сентябрь куни чечен айирмачилари Бесландаги мактабда мингдан ортиқ ўқувчи, уларнинг оналари ва ўқитувчиларни гаровга олганди. Россия махсус кучлари ўтказган амалиёт чоғида 330дан ортиқ киши, уларнинг аксарияти болалар, ҳалок бўлган эди.

Астрахандаги мактабларнинг бирида ўқув йилининг бошланишига бағишлаб ўтказилган тадбирда қатнашган Россия президенти Владимир Путин мамлакат халқи Беслан фожеасини ҳар доим ёдда тутишини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG