Линклар

logo-print

Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси бош вазир Карим Масимовнинг ваколатини узайтирди.


Мазкур қарор ўтган ойдаги сайлов натижаси ўлароқ, ҳукмрон партия парламент қуйи палатасидаги барча ўринларни эгаллагандан кейин ўтказилган биринчи сессияда қабул қилинди.

107 ўриндан иборат Мажлиснинг барча депутатлари К.Масимовнинг ваколати узайтирилишига овоз берди.

Собиқ бош вазир ўринбосари Аслан Мусин бир овоздан Мажлис раислигига сайланди.

18 августда бўлиб ўтган сайловнинг расмий натижаларига кўра, ҳукмрон “Нур Отан” партияси 88 фоиз овоз олиб, Қозоғистон парламенти қуйи палатаси бўлмиш Мажлисдаги барча ўринларга эга чиқди.
XS
SM
MD
LG