Линклар

Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши Эрон билан эркин савдо маконини яратиш масаласини ўрганяпти.


Айни пайтда кенгаш кўрфазнинг олти давлати ва Эрон билан эркин савдо макони яратиш борасида Теҳрон билан музокара ўтказиш масаласини кўриб чиқаётир.

Кенгаш бош котиби Абдул Раҳмон ал-Аттия Эрон мазкур масалага қизиқиш билдираётганини маълум қилди.

Форз кўрфази ҳамкорлик кенгаши АҚШ иттифоқчилари бўлмиш Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Қатар, Қувайт ва Уммонни ўз ичига олувчи нуфузи катта бўлмаган сиёсий ва иқтисодий иттифоқдир.
XS
SM
MD
LG