Линклар

Эрон уранни бойитиш мақсадида ҳар ҳафта янги центрифугалар ўрнатади.


Бу ҳақда маълум қилган Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот ҳозиргача 3 мингдан ортиқ центрифуга ишга туширилганини билдирди.

Атом энергияси халқаро агентлиги эса ўтган ҳафта эълон қилган ҳисоботида ўтган ойнинг ўрталарида Эроннинг Натанздаги иншоотида 2 мингдан камроқ центрифуга ишлаб турганини маълум қилган эди.

Расмий Теҳрон БМТ Хавфсизлик кенгаши Эронга нисбатан янги санкциялар жорий қиладиган бўлса, Атом энергияси халқаро агентлиги билан ҳамкорлик қилиш масаласини қайта кўриб чиқишидан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG