Линклар

logo-print

Буюк Британиянинг яна бир генерали АҚШнинг Ироқдаги сиёсатини кескин танқид қилди.


“Сандэй мирор” газетасининг ёзишича, урушдан кейин Ироқни тиклаш режасини ишлаб чиқишга жалб этилган британиялик юқори лавозимли ҳарбий генерал-майор Тимм Кросс Вашингтоннинг Ироқдаги сиёсатида “ҳалокатли хатолар” борлигини айтган.

Генерал Ироқ бошбошдоқликка чўкиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирларини АҚШнинг ўша пайтдаги мудофаа вазири Доналд Рамсфелдга айтгани, лекин вазир унинг гапларига қулоқ солмаганини таъкидлади.

Шанба куни Буюк Британиянинг яна бир генерали сэр Майк Жэксон АҚШнинг Ироқдаги сиёсатини “интеллектуал жиҳатдан пуч”, дея атаган эди.
XS
SM
MD
LG