Линклар

logo-print

АҚШнинг Ироқдаги элчихонаси эълон қилишни режалаштирган ҳисоботда Ироқ ҳукумати танқид қилинади.


Ушбу ҳисоботда Ироқ бош вазири Нури ал-Маликий ҳукумати коррупция ботқоғига ботгани ва ўз сиёсий тарафдорларининг жавобгарликка тортилишига тўсқинлик қилгани ёзилади.

Американинг “Эн-Пи-Ар” - Миллий жамоатчилик радиоси ҳисоботдан иқтибос келтириб, ал-Маликий ҳукумати ўз мулозимларининг жиноятларга қўл уришини тўхтата олмаётгани ва баъзи вазирлар ўзларининг сиёсий алоқалари туфайли жазосиз қолаётганини таъкидлади.

Радио хабарида ҳисобот сиёсий жиҳатдан нозик экани, лекин махфий эмаслиги айтилади.

АҚШ элчихонасининг айтишича, ҳисобот ҳозирча қоралама шаклда ва баъзи манбаларнинг қанчалик ишончлилиги борасида саволлар сақланиб қолмоқда.
XS
SM
MD
LG