Линклар

logo-print

Ливан армияси уч ой давомида исломий жангарилар билан тўқнаш келаётган қочқинлар лагерини тўла назоратга олди.


Якшанба кунги амалиётда камида 31 жангари ўлдирилгани, яна 15 нафари қўлга олингани айтилмоқда.

Ливан армияси матбуот вакили аскарлар қочқинлар лагерини мина ва портловчи мосламалардан тозалаш амалиётини давом эттираётганини маълум қилди. Лагерда “Ал-Қоида” тарафдорлари қолмагани ҳам хабар қилинмоқда.

Ливан армияси ва жангарилар ўртасидаги 20 майда бошланган тўқнашувларда 220дан ортиқ одам, жумладан, 158 аскар ҳалок бўлди.
Якшанба кунги тўқнашувда ҳам 3 аскар қурбон бўлди.
XS
SM
MD
LG