Линклар

Шимолий Корея 2007 йил охиригача барча ядровий дастурларидан воз кечишга рози бўлди.


АҚШ ва КХДР вакилларининг Женевадаги икки кунлик музокараларидан сўнг бу ҳақда маълум қилган АҚШ давлат котибининг ёрдамчиси Кристофер Ҳилл Шимолий Корея ўзининг барча ядровий дастурлари ҳақидаги ҳисоботни тақдим этишга ҳам рози бўлганини билдирди.

К.Ҳилл бўлиб ўтган музокаралар шу ойнинг охирида Шимолий Корея ядровий дастури борасидаги олти томонлама музокараларнинг муваффақиятли бўлишига замин яратганини қўшимча қилди.

Шимолий ва Жанубий Корея, Япония, Россия, АҚШ ва Хитой иштирокидаги музокаралар Пекинда бўлиб ўтиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG