Линклар

logo-print

БМТ бош котиби Пан Ги Муннинг Суданга сафари бошланди.


Олти кунга режалаштирилган сафар чоғида БМТ бош котиби Судан расмийлари билан учрашиб, Дарфурдаги бўҳронни ҳал этиш ечимлари борасида музокара ўтказади.

Низолашувчи томонларни тинчлик музокараларига қайтишга чорлаётган БМТ Дарфурга 26 минг кишилик тинчликпарвар кучлар юбориш ниятини билдирган.

Халқаро ташкилотлар ҳисоб китобига кўра, Дарфурда тўрт йилдан буён давом этаётган зўравонликларда 200 мингдан ортиқ фуқаро ҳалок бўлган. Икки ярим миллион киши уй-жойларини тарк этишга мажбур бўлган.
XS
SM
MD
LG