Линклар

logo-print

Покистоннинг Равалпинди шаҳрида рўй берган иккита портлашда 25 киши ҳалок бўлди, 60дан ортиқ фуқаро жароҳатланди.


Покистон қўшинлари матбуот котиби генерал Воҳид Аршод ҳужумлар худкушлар томонидан амалга оширилганини маълум қилди.

Унинг айтишича, портлашлардан бири Мудофаа вазирлиги ходимлари кетаётган автобус яқинида рўй берган ва 16 ҳарбий ҳалок бўлган.

Ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ портлашлар учун масъулиятни ўз зиммасига олганича йўқ. Покистон ҳукумати шунга ўхшаш ҳужумларда “Толибон” ва “Ал-Қоида”га алоқаси бор гуруҳларни айблаб келади.
XS
SM
MD
LG