Линклар

Афғонистон шимолида рўй берган портлашда полициянинг икки ходими ҳалок бўлди.


Хабарларга кўра, Қундуз вилояти марказида худкуш ўз машинасини полиция назорат пункти яқинида портлатиб юборган.

Шунингдек, Афғонистон расмийлари Жанубий Корея фуқароларини ўғирлаган жангариларга раҳбарлик қилгани айтилаётган мулла Мотин ўлдирилганини ҳам эълон қилди.

Маълум бўлишича, ҳукумат кучлари Ғазна вилоятида йўқ қилган 16 жангари орасида мулла Мотин ҳам бўлган.

“Толибон” жангарилари гаровдаги 19 жанубий кореяликни ўтган ҳафтада озод этганди.
XS
SM
MD
LG