Линклар

Ироқ апелляция суди Саддам Ҳусайннинг жияни Али Ҳасан ал-Мажидга тайинланган ўлим жазосини ўз кучида қолдирди.


Кимёвий Али лақаби билан танилган Али Ҳасан ал-Мажид курдларга қарши қаратилган “Анфал” операциясини ўтказиш ва Ироқ халқига нисбатан геноцид ҳамда уруш жиноятларида айбдор топилиб, осиш йўли билан қатл этишга ҳукм қилинганди. Кимёвий Алидан ташқари Саддам Ҳусайннинг икки собиқ сафдоши - Султон Ҳошим ат-Тай ва Рашид ат-Тикритий ҳам ўлим жазосига ҳукм қилинди.

Ироқ қонунларига кўра, суд ҳукми эълон қилингандан сўнг ўлим жазоси 30 кун ичида ижро этилиши шарт.
XS
SM
MD
LG