Линклар

БМТ бош котиби Пан Ги Мун Суданнинг Дарфур минтақасига боришни режалаштирмоқда.


Олти кунлик ташриф билан Суданга келган БМТ бош котиби Судан расмийлари билан учрашиб, Дарфурдаги бўҳронни ҳал этиш йўллари борасида музокаралар ўтказмоқда.

Низолашувчи томонларни тинчлик музокараларига қайтишга чорлаётган БМТ Дарфурга 26 минг кишилик тинчликпарвар кучлар юбориш ниятини билдирган.

Халқаро ташкилотлар ҳисоб-китобига кўра, Дарфурда тўрт йилдан буён давом этаётган зўравонликларда 200 мингдан ортиқ фуқаро ҳалок бўлган. Икки ярим миллион киши уй-жойларини тарк этишга мажбур бўлган.
XS
SM
MD
LG