Линклар

Германияда Франкфурт аэропорти ва Рамштейндаги АҚШ ҳарбий базасига ҳужум режалаштиришда гумонланиб уч киши ҳибсга олинди.


Полициянинг билдиришича, ҳибсга олинганлардан икки нафари Германия фуқароси, учинчиси турк миллатига мансуб шахсдир. Улар исломий гуруҳларнинг бирига аъзо бўлган ва Покистонда махсус тайёргарликдан ўтган.

Германия ички ишлар вазири “Исломий жиҳод иттифоқи” жангарилари мамлакатда кенг кўламли ҳужумлар уюштиришга ҳозирлик кўрганини маълум қилди. Германия мудофаа вазири Франц Йозеф Юнг эса ҳужумлар таҳдиди муқаррар бўлганини билдирди.
XS
SM
MD
LG