Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:48

Аҳолининг умиди фақат президентнинг мурувватидан


Қиш эшик қоқиб турган бир пайтда тожикистонлик 800 оила уй-жойсиз қоладиганга ўхшаб турибди. Бу оилалар Душанбе атрофидаги Рудакий туманининг Паррандачилик посёлкасида истиқомат қилади.

Бу кишилар маҳаллий ҳокимият вакилларининг ғайриинсоний ҳаракатлари ва қарорлари қурбони бўлиши мумкин.

Гап шундаки, 1997-2005 йил давомида паррандачилик фабрикасига тегишли қаровсиз ерлардан аҳолига уй-жой қуриш учун ер ажратиб берилган. Зайнабобод қишлоқ кенгаши раиси (Паррандачилик посёлкаси шу қишлоқ кенгашига қарайди) ҳамда паррандачилик фабрикаси директорининг бу ҳақдаги қарори Рудакий туманининг ўша пайтдаги раҳбари Хол Машрабов томонидан маъқулланган.

Хол Машрабов ўз лавозимидан четлаштирилгандан сўнг унинг ўтган фаолиятини текширишга киришилди ва у имзо чеккан қарорлар турли баҳоналар билан бекор қилина бошланди. Шулар қаторда Паррандачилик қишлоғидаги ташландиқ ерларни аҳолига уй-жой қуриш учун ажратиш тўғрисидаги қарор ҳам бекор бўлди. Тахминан саккиз йил давомида қаровсиз ерларга уй-жой солиб, боғу роғ қилган фуқаролар эса бу ердан кўчирилиши ҳақида огоҳлантириш хати олди.

Акбар Сатторов ҳам 2003 йилда Рудакий тумани ҳокимлиги қарори билан 9 сотих ер олиб, мардикорликдан топган даромади эвазига уй қурган. Аммо янги уй тўйини қилишга улгурмай, жигар саратонига чалингани маълум бўлган. Энди унинг уч хонадан иборат пахса уйи ҳам бузиб ташланиш арафасида. Бу адолатсизлик А.Сатторовнинг умидсиз келажагини янада қоронғулаштирди.

Албатта, огоҳлантириш хати олган аҳоли жим қараб тургани йўқ. Маҳаллий ҳукумат идорасига шикоят қилиб борди. Бироқ эътирозчиларни тинглаган бир-икки амалдор ва участка милицияси уларни тинчлантиришдан нарига ўтмади.

Энди қишлоқ аҳли ёрдам сўраб мамлакат президенти Имомали Раҳмонга шикоят ёзишини билдирмоқда.
XS
SM
MD
LG