Линклар

logo-print

Бағдод ғарбида халқаро кучлар ва жангарилар ўртасида тўқнашув рўй берди.


Ироқ полициясининг билдиришича, тўқнашув давомида халқаро кучларнинг ҳаводан зарба бериши оқибатида тинч аҳоли вакилларидан 14 киши ҳалок бўлган.

Талафотлар сонини ошкор қилмаган АҚШ қўшинлари қўмондонлиги эса мазкур ҳаво ҳужумида жангариларнинг муҳим таянч пунктлари йўқ қилинганини маълум қилди.

Хабарларга кўра, тўқнашув шиаларнинг Маҳдий армияси назорати остида бўлган ҳудуд яқинида рўй берган.

Шунингдек, АҚШ қўшинлари қўмондонлиги Салоҳиддин вилоятида рўй берган портлашда америкалик икки ҳарбий ҳалок бўлганини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG