Линклар

Покистон Олий суди мамлакат собиқ бош вазири Навоз Шарифнинг акаси Шоҳбоз Шарифни ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарди.


Хабарларга кўра, Шоҳбоз Шариф Панжоб вилоятига вазир бўлган пайтда беш кишини ўлдиришга буйруқ берганликда айбланмоқда.

Бир неча йиллар давомида қувғинда бўлган Навоз Шарифнинг ўзи 10 сентябрь куни Покистонга қайтишини эълон қилган эди. У Покистонда кутилаётган президент сайловида иштирок этишни режалаштираётганди.
XS
SM
MD
LG