Линклар

Франция ҳукумати Афғонистондаги ҳарбийлари сонини яна 200 кишига оширмоқчи.


Бу ҳақда Тожикистонга келган Франция мудофаа вазири Эрве Морин маълум қилди.

Хабарларга кўра, Душанбеда Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашган Эрве Морин Тожикистондаги француз ҳарбий учувчилари меҳмони ҳам бўлган.

Айни пайтда Франциянинг олти жанговар самолёти НАТО кучларининг Афғонистондаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Тожикистонга жойлаштирилган. Келаси ойда эса Франция ҳарбийлари НАТОнинг Қандаҳордаги ҳарбий базасига кўчирилади.

Тожикистондан сўнг Франция мудофаа вазири Афғонистонга йўл олди.
XS
SM
MD
LG