Линклар

Россия Австралиядан уран сотиб олиш тўғрисида шартнома имзолади.


Мазкур шартнома Россия президенти Владимир Путин ва Австралия бош вазири Жон Ҳовард учрашуви чоғида имзоланди.

“Совет Иттифоқи даврида Россиядаги АЭСларда 30га яқин ядровий блок барпо этдик. Келаси 15-20 йил ичида яна шунча АЭС қуриш ниятидамиз. Бу мақсадлар учун, албатта, Австралия урани бизга асқотади”, - деди В.Путин.

Шунингдек, В.Путин Австралияда ўтаётган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги форуми доирасида АҚШ раҳбари Жорж Буш билан учрашди.

Хабарларга кўра, президентлар АҚШнинг Марказий Европада ракета ҳужумидан мудофаа тизими қисмларини жойлаштириш режаси, Ироқдаги вазият ва бир қатор халқаро масалаларни муҳокама этган.

В.Путин икки давлат ракета ҳужумидан мудофаа тизими борасида маслаҳатлашувларни давом эттиришини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG