Линклар

logo-print

Тошкентда президент девони олдида “Камаз” юк машиналари ҳайдовчилари пикет ўтказди.


Қирққа яқин ҳайдовчи ноқонуний мусодара қилинган автомашиналари қайтариб берилишини талаб қилди. Қозоғистонга ноқонуний тарзда ўтганлик айби билан ҳайдовчилар Сирдарё вилояти суди қарорига кўра жаримага тортилган ва машиналари мусодара қилинган эди.

Маълум бўлишича, президент девони ходимлари пикетчилар вакилларини қабул қилган. Сўнг милиция ходимлари пикетчилар ва уларнинг оила аъзоларини махсус тайёрланган автобусларда шаҳар автовокзалигача кузатиб қўйган.

Шу йил давомида ҳаммаси бўлиб 56 ҳайдовчининг “Камаз” автомашинаси Сирдарё вилояти суди томонидан мусодара қилинган.
XS
SM
MD
LG