Линклар

Ливанлик ва саудиялик сиёсатчилар Покистоннинг сургунда яшаётган собиқ бош вазири Навоз Шарифни ўз мамлакатига қайтмасликка чақирди.


Суиқасд қурбони бўлган Ливан собиқ бош вазири Рафиқ Ҳаририйнинг ўғли Соад Ҳаририй ва Саудия Арабистони разведка хизмати бошлиғи Миқран бин Абдул Азиз Навоз Шариф берган ваъдасини бажариши лозимлиги ва Покистонда беқарор вазият юзага келтирмаслик учун мамлакатга қайтмаслиги кераклигини айтди.

1999 йилда генерал Парвез Мушарраф томонидан ҳокимиятдан ағдарилган Навоз Шариф самолёт ўғирлаганлик ва терроризмда айбланиб умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Кейинроқ унинг мамлакатдан чиқиб кетишига рухсат берилган эди.

Навоз Шариф бўлажак президент сайловида президент П.Мушаррафга рақиб бўлиш учун 10 сентябрь куни Покистонга учиб боришини билдирганди.
XS
SM
MD
LG