Линклар

Қозоғистон ҳукумати Қашаған нефть конини ўз вақтида ишга туширмаслик мамлакатга қанча зарар келтирганини ҳисоблаб чиқди.


Бош вазир Карим Масимовнинг айтишича, айни пайтда Остона расмийлари конни ўзлаштираётган “Eni” консонциуми томонидан ҳисобот эълон қилинишини кутмоқда.

Ўтган ойда Қашағандан нефть қазиб чиқариш муддати яна кечиктирилгандан кейин ҳукумат консорциум ишини тўхтатиб қўйган эди. Қозоғистон ҳукумати нефть қазиб чиқариш ортга сурилганидан кўрилган иқтисодий зарарни қоплаш учун “Eni” ширкатига 10 миллиард доллар жарима солиш билан таҳдид қилган.
XS
SM
MD
LG