Линклар

Сидней шаҳрида Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги ташкилоти давлат раҳбарлари саммити давом этмоқда.


Учрашув мезбони Австралия бош вазири Жон Ҳовард саммит қатнашчилари глобал иқлим исиши олдини олишга қаратилган узоқ муддатли чоралар кўришга келишиб олганини маълум қилди.

Сидней саммитида 21 давлат, жумладан, АҚШ, Россия ва Хитой раҳбарлари ҳам иштирок этмоқда.

Саммит ўтаётган бинодан бир неча квартал нарида беш мингга яқин одам норозилик намойиши ўтказди. Полиция билан муштлашувдан сўнг тўққиз намойишчи ҳибсга олинди. Икки полициячига тан жароҳати етди. Намойиш, асосан, тинч ўтди.
XS
SM
MD
LG