Линклар

logo-print

Ироқ бош вазири Нури Ал-Маликий ўз ҳукуматини ҳимоя қилиб, мамлакатда барча жабҳаларда муваффақиятга эришилганини билдирди.


Бағдодда иш бошлаган минтақавий анжуманда сўзга чиққан ал-Маликий барча қўшни давлатларни минтақани беқарорлаштираётган “ёвуз кучлар”ни тўхтатиб қолиш учун биргаликда ҳаракат қилишга чақирди. Ироқда қон тўкилишига чек қўйиш мақсадида чақирилган мазкур анжуманда Эрон ҳамда айни пайтда БМТ Хавфсизлик кенгашига аъзо бўлган 22 давлат вакиллари қатнашмоқда.

Шунингдек, мамлакат шимолида содир бўлган зўравонликлар оқибатида камида 9 полициячи ўлдирилгани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG