Линклар

Афғонистон хавфсизлик кучлари президент Ҳомид Карзай нутқ сўзлаган стадионга кирмоқчи бўлган оломонни тўхтатиб қолди.


Стадион ташқарисида қолган одамлар аксилтолибон иттифоқининг раҳбари Аҳмадшоҳ Маъсуд хотирасига бағишланган тадбирда иштирок этиш учун келганди. Маъсуд бундан 6 йил муқаддам “Ал-Қоида”нинг худкуш жангариси томонидан ўлдирилган эди.

“Рейтер” ахборот агентлигининг Афғонистон мудофаа вазирига таяниб хабар қилишича, тадбирда чиқиш қилган Ҳомид Карзай ўқ товуши эшитилгандан кейин ўз нутқини тўхтатишга мажбур бўлган ва майдонни тарк этган. Майдонга йиғилганлар ҳам ваҳимага тушиб беркинишга ҳаракат қилган.

“Озодлик” радиоси афғон хизматининг билдиришича, эшитилган товуш аслида ўқники эмас, балки майдонга киришга ҳаракат қилган одамлар томонидан отилган тош зарбалари товуши бўлган.
XS
SM
MD
LG