Линклар

“Ал-Қоида”нинг Шимолий Африка қаноти Жазоирдаги террорчилик ҳаракатлари учун масъулиятни ўз зиммасига етди.


Камида 50 кишининг ўлимига сабаб бўлган бир қатор худкуш ҳужумлар масъулиятини зиммасига олган гуруҳ ўзини “Исломий мағрибдаги Ал-Қоида” деб танитган.

Шанба куни Жазоирдаги Делис порт шаҳрида соҳил қўриқчилари казармаларига уюштирилган ҳужумда камида 30 киши ҳалок бўлганди.

Ўтган пайшанба куни эса Батна шаҳрида мамлакат президенти Абдулазиз Бутефлика ҳаётига суиқасд қилишга уринган худкуш 20 кишини ўлдирди.

Европа Иттифоқи ва БМТ мазкур зўравонликларни кескин қоралади.
XS
SM
MD
LG