Линклар

Нурий ал-Маликий ҳукумат кучлари мамлакатдаги хавфсизлик назоратини ўз зиммасига олишга тайёр эмаслигини маълум қилди.


Ироқ парламентида чиқиш қилган бош вазир мамлакатнинг фуқаролик уруши гирдобига тортилишига йўл қўйилмагани, миллий бирдамлик тўлиқ тинчлик ўрнатилиши учун ягона имконият эканига ишонишини билдирди.

Унинг айтишича, АҚШ ҳарбийлари сони ортгандан сўнг Бағдод ва Анбар вилоятида қўпорувчилик ҳаракатлари кўлами 75 фоизга камайган.

Конгрессда эса АҚШнинг Ироқдаги элчиси Райан Крокер ва АҚШ қўшинлари қўмондони Дэвид Петрэуснинг Ироқдаги вазият борасидаги ҳисоботи эълон қилиниши кутиляпти.

Сенатор Ҳиллари Клинтон АҚШ қўшинларини Ироқдан чиқаришни имкон қадар тезроқ бошлашга чақирди. У Ироқдаги вазиятни ҳарбий йўл билан ҳал этиб бўлмаслиги ҳамда АҚШ Ироқда давом этаётган фуқаролар урушига аралашишни тўхтатиши шартлигини таъкидлади.

Айни пайтда АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари қўмондонлиги америкалик икки ҳарбий ҳалок бўлганини эълон қилди.

Мосул шаҳри яқинида амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракатида эса беш фуқаро ҳалок бўлди. Хабарларга кўра, жангарилар юк машинасини портлатиб юборган.
XS
SM
MD
LG