Линклар

Покистоннинг собиқ бош вазири Навоз Шариф ўз мамлакатига киритилмади.


Етти йиллик қувғиндан сўнг Покистонга қайтган Н.Шариф Исломобод аэропортида ҳибсга олинди.

Хабарларга кўра, шу ернинг ўзида Навоз Шарифга коррупция айби қўйилиб, у Саудия Арабистонига депортация қилинган.

Навоз Шариф Покистонга қайтиб, кутилаётган президент сайловида иштирок этиш ниятини билдирганди. Ўтган ойда Покистон Олий суди Навоз Шарифнинг мамлакатга қайтишига рухсат берган эди.

Исломободда Навоз Шариф тарафдорлари ва полиция ўртасида тўқнашувлар ҳам рўй берди. Бир неча киши ҳибсга олинди.

Оқ уй маъмурияти собиқ бош вазирнинг ўз юртига киритилмаганини Покистоннинг ички иши, дея баҳолади. Бироқ АҚШ миллий хавфсизлик идораси матбуот котиби Покистон ҳукуматини кутилаётган президент сайловини одил ва шаффоф ўтказишга чақирди.

ЕИ эса Навоз Шарифнинг Покистонга киришига рухсат берилиши кераклигини билдирди.
XS
SM
MD
LG