Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:05

Ўзбеклар ва лўлилар ўртасида жанжал чиқди


Жиззах вилоятининг Пахтакор шаҳарчасида икки лўли йигити олти яшар ўзбек боласини зўрлагани сабабли ўтган шанба куни бу ерда ўзбеклар ва лўлилар ўртасида катта жанжал келиб чиқди.

Хабарларга кўра, 500га яқин дарғазаб оломон лўлилар яшаб турган уйларга ўт қўйган, уларни калтаклаган. Айни пайтда туманга қўшимча милиция кучлари ташланган. Расмийлар одамларни тинчлантиришга ҳаракат қилмоқда.

“Икки лўли ўспирин олти яшар болани зўрлагани сабабли ўзбеклар катта ғалаён кўтариб юборган. Улар лўлиларнинг машиналари ва уйларини ёққан, ўзларини ушлаб калтаклаган. Бу воқеа жума ва шанба кунлари бўлиб ўтди. Кеча оқшом ҳам ўша ерда тўполонлар бўлди”, - деди “Озодлик” мухбири билан гаплашган пахтакорлик киши.

У маҳаллий ҳукумат одамларнинг норозилик тафтини босиш учун лўлиларни кўчираётганини маълум қилди.

Пахтакор тумани ҳокими ёрдамчиси бу ерда тўполонлар бўлиб ўтганини рад этмади.

Унинг сўзларига кўра, ҳозир Пахтакор шаҳарчасидаги вазият тўла назорат қилиняпти. Одамлар тинчлантирилган. Бозорлар ишлаяпти. Юзага келган зиддият оқибатлари қонун доирасида бартараф қилинмоқда. Лекин лўлилар бошқа жойга кўчирилаётгани йўқ.
XS
SM
MD
LG