Линклар

Афғонистон жанубида НАТО кучларига маҳсулот етказиб берувчи юк машиналарига ҳужум уюштирилди.


Хабарларга кўра, худкуш томонидан амалга оширилган бу ҳужумда камида икки ҳайдовчи ҳалок бўлган. 10 сентябрь куни айнан шу ҳудудда полицияга қарши ҳужум уюштирилганди. Оқибатда 26 киши, жумладан, тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди.
Айни пайтда Голландия бош вазири Ян Питер Балкененде Кобулга борди.
Бу ерда бош вазир Афғонистон расмийлари ва Голландиянинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондонлиги билан учрашди. Хабарларга кўра, Голландия ҳукумати яқин келажакда Афғонистонда хизмат қилаётган 2 мингга яқин ҳарбийсининг тақдирини муҳокама этади.
XS
SM
MD
LG