Линклар

Исроил ҳудудига Ғазо минтақасидан қилинган ракета ҳужуми оқибатида 50га яқин ҳарбий жароҳатланди.


11 ҳарбийнинг жароҳати жиддий экани айтилмоқда. Хабарларга кўра, фаластинлик жанггарилар томонидан отилган ракета исроиллик ҳарбийларнинг лагерига келиб тушган. Фаластиннинг икки гуруҳи, жумладан, Исломий жиҳод ва Миллий қаршилик қўмитаси жанггарилари амалга оширилган ракета ҳужуми учун маъсулиятни ўз зиммасига олди.

Айни пайтда Исроил Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Марк Регев амалга оширилган ҳужумга қарши чоралар кўрилишини маълум қилди:
“Ҳарбий истилони тугатиб, Ғазо минтақасини тарк этганимиздан сўнг ҳам Исроил ҳудуди тинчлик истамаётган жанггарилар томонидан тинимсиз равишда ўққа тутилмоқда. Тунда амалга оширилган ҳужумни қабул қилиб бўлмайдиган ҳаракат, дея баҳолаймиз ҳамда ҳалқимиз ва мустақиллигимизни ҳимоя қилиш учун ҳаракат қиламиз” – деди Марк Регев.
XS
SM
MD
LG