Линклар

logo-print

Ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Турсунбой Ўтемуродов суд залидан озод қилинди.


Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг Қорақалпоғистондаги бўлими раиси Турсунбой Ўтемуродов 5 июл куни — у ҳуқуқларини ҳимоя қилаётган тадбиркор Камол Абдуллаевнинг уйида ҳибсга олинган эди.
10 сентябр куни эса Тахиатош туман суди Ўтемуродовни Ўзбекистон жиноят кодексининг 219, 236 моддаларига биноан “Ҳукумат вакили ёки ўз фуқаролик бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш”, “тергов ва суд ишларини ҳал этишга аралашиш”да айбдор, деб топди ҳамда ҳуқуқ ҳимоячисига жарима белгилаб суд залидан озод этди.
XS
SM
MD
LG