Линклар

Москва шаҳар суди Ўзбекистон фуқароси Яшин Жўраевни зудлик билан озод этиш тўғрисида ҳукм чиқарди.


Шунингдек, суд 10 сентябр кунги мажлисида Яшин Жўраевни маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича қўзғатилган жиноят ишини бекор қилди.
Яшин Жўраев шу йил бошида Москва шаҳрида қонуний рўйхатдан ўтмай яшаб юрганликда айбланиб қўлга олинган ва шундан буён ҳибсда сақланаётган эди. Унинг Ўзбекистонга депортация қилиниши хавфи ҳам бор эди.
Ўтган ҳафтада Страсбургдаги Европа инсон ҳуқуқлари суди Ўзбекистон фуқароси Яшин Жўраевнинг Россиядан ўз ватанига экстрадиция қилиниш жараёнини тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилганди.
XS
SM
MD
LG