Линклар

Покистон шимолий-ғарбида жанггарилар ҳукумат кучларининг 12 аскарини қўлга олди.


Покистон ҳарбийларига кўра, қуролланган ўнлаб жанггари ҳарбийларнинг Афғонистон чегарасига яқин ҳудудда жойлашган назорат пунктига ҳужум қилган. “Толибон” тарафдорлари бўлган бу жанггарилар чегарага яқин ҳудудлардан ҳукумат кучларининг чиқарилиши ва қамоқда сақланаётган сафдошларининг озод этилишини талаб қилмоқда.
Айни пайтда Покистон ҳарбийлари Жанубий Вазиристонда 40га яқин жанггари ўлдирилганини эълон қилди. Покистон армияси матбуот котиби генерал Воҳид Аршодга кўра, жанггарилар ҳарбийларнинг кенг кўламли амалиёти чоғида ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG