Линклар

АҚШ давлат котиби ўринбосари Жон Негропонте Исломободга сафар қилмоқда.



Хабарларга кўра, АҚШ расмийси икки кунлик сафар чоғида Покистон расмийлари билан учрашиб бир қатор мавзулар, жумладан, терроризмга қарши кураш масалаларини муҳокама этади.
Покистонга келишдан аввал Жон Негропонте Кобулда бўлиб, Афғонистон расмийлари билан учрашди. Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Жон Негропонте мана баёнот берди:
“Эрондан Афғонистонга келаётган қурол-яроғнинг толиблар ихтиёрига ўтаётгани тўғрисидаги маълумотлар борасида ташвиш билдирамиз. Бу маълумотлар ишончлидир. Бу ҳолат бизни ташвишлантирмоқда”, – деди Жон Негропонте.
XS
SM
MD
LG