Линклар

Россия бош вазири Михаил Фрадков истеъфога чиқди.



Михаил Фрадков президент Владимир Путин билан учрашув чоғида ўзи ва ҳукуматини истеъфога чиқаришни сўради.
“Уч ярим йил мобайнида бош вазир лавозимида ишлашга имконият берганингиз учун рахмат айтиб, сиздан истеъфога чиқиш тўғрисидаги қароримни қабул қилишингизни сўрайман”, – деди Михаил Фрадков.
Россия раҳбари ўз навбатида ҳукумат истеъфосини қабул қилиб, Фрадковнинг бош вазир лавозимидаги фаолияти учун миннатдорлик билдирди.
Россия Далвт думаси янги бош вазир номзодини маъқуллагунча Михаил Фрадков ўз фаолиятини давом эттиради.
Хабарларга кўра, Россия президенти бош вазир лавозимига Виктор Зубков номзодини тавсия қилган.
XS
SM
MD
LG