Линклар

Россия бош вазири лавозимига номзод Виктор Зубков Москвада Давлат думаси фракциялари вакиллари билан учрашди.


Учрашувдан сўнг у 2008 йилга белгиланган президент сайловида номзод сифатида иштирок этиши эҳтимолдан холи эмаслигини таъкидлади.

Куни-кеча Россия президенти бош вазир Михаил Фрадковнинг истеъфосини қабул қилиб, унинг ўрнига Виктор Зубков номзодини тавсия этганди. Давлат думаси янги бош вазир номзодини 14 сентябрь куни маъқуллайди.

“Ягона Россия”, “Адолатли Россия” фракциялари ва Либерал демократик партия В.Зубков номзодини қўллаб-қувватлашини маълум қилган.
XS
SM
MD
LG