Линклар

Сўнгги 24 соат давомида Афғонистон бўйлаб рўй берган тўқнашувларда 70га яқин жангари йўқ қилинди.


АҚШ ҳарбийларининг билдиришича, Ўрузғон вилоятининг ўзида 45 жангари халқаро кучлар томонидан ўлдирилган. Маълум бўлишича, жангарилар халқаро ва ҳукумат кучлари назорат пунктига ҳужум қилган. Халқаро кучлар ҳарбий самолётлар ёрдамида жангарилар ҳужумини бартараф этишга муваффақ бўлган.

Шунингдек, Қандаҳор ва Зобул вилоятларида рўй берган тўқнашувларда 30дан ортиқ жангари йўқ қилинган.
XS
SM
MD
LG