Линклар

АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари қўмондонлиги муқаддас рамазон ойи давомида кунига 80га яқин маҳбусни озод этишни режалаштирмоқда.


АҚШ ҳарбийлари жамият учун хавфли бўлмаган маҳбусларгина озод этилишини маълум қилди.

Рамазон ойи ироқлик суннийлар учун 13 сентябрь куни, шиалар учун 14 сентябрдан бошланади.

Шунингдек, Ироқда шайх Абдул Саттор Абу Риша ва унинг икки соқчиси жангарилар қурбони бўлгани ҳам хабар қилинмоқда. Шайх кетаётган машина йўл четига ўрнатилган бомбага дуч келган.

Шайх Абдул Саттор Абу Риша Анбар вилоятида “Ал-Қоида” жангариларига қарши курашаётган сунний қабилалар етакчиси эди.
XS
SM
MD
LG