Линклар

logo-print

АҚШ президенти Жорж Бушнинг Ироққа оид стратегия борасида маъруза қилиши кутиляпти.


Бундан икки кун аввал АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари қўмондони Дэвид Петрэус Конгрессга тақдим этган ҳисоботида 2008 йилнинг ёзига бориб америкалик 30 минг ҳарбийни Ироқдан олиб чиқишни бошлашни тавсия этганди. Жорж Буш Дэвид Петрэуснинг режасини қўллаб-қувватлаши кутилаётир.

Демократлар қарши бўлган мазкур режани Жорж Бушнинг Республикачилар партияси қувватлаяпти.

Ироқ Миллий хавфсизлик қўмитаси маслаҳатчиси Муваффақ ал-Рубоий эса агар Ироқ ҳукумати кучлари тайёр бўлса, 2008 йилга бориб мамлакатдаги халқаро кучлар сонини 100 минг ҳарбийга қисқартириш мумкинлигини таъкидлади.

Унинг билдиришича, Ироқ ҳукумат кучлари 2008 йил ёзига қадар ҳарбий тайёргарликдан ўтиб, тўлиқ қуролланган бўлади.
XS
SM
MD
LG