Линклар

Ироқ ҳукумати сиёсий ва хавфсизлик масалаларида АҚШ Конгресси томонидан қўйилган 18 талабдан тўққизтасини бажарган.


Бу ҳақда маълум қилган Оқ уй маъмуриятининг билдиришича, Ироқ раҳбарияти Саддам Ҳусайннинг Баас партияси собиқ аъзоларини ҳукуматдаги лавозимларга жалб қилишда муваффақиятга эришмоқда.

Шунингдек, АҚШ Давлат департаменти ҳам диний эркинлик бўйича йиллик ҳисоботини эълон қилди. Унда Ироқда давом этаётган зўравонликлар оқибатида дин эркинлиги таҳдид остида экани борасида ташвиш билдирилган.
XS
SM
MD
LG