Линклар

АҚШ президенти Жорж Буш Ироқдаги америкалик ҳарбийлар сони қисқартирилишини эълон қилди.


Телевидение орқали чиқиш Жорж Буш жорий йил охиригача 5700 ҳарбий ўз ватанига қайтишини билдирди. Ҳарбийлар сони 2008 йил давомида ҳам қисқартирилади.

Жор Бушнинг таъкидича, у АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари қўмондони генерал Дэвид Петрэуснинг тавсияларини қабул қилган.

Шунингдек, АҚШ президенти ҳарбийлар сонининг қисқартирилиши Ироқдаги хавфсизлик борасида эришилган мувафаққиятларга асосланган ҳолда амалга оширилишини таъкидлади.

Айни пайтда Ироқда худкуш ҳужумидан полициянинг етти ходими ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда. Бу ҳужумда яна саккиз киши жароҳатланган.
XS
SM
MD
LG