Линклар

Россия Давлат думаси янги бош вазир Виктор Зубков номзодини маъқуллади.


Россия президенти Владимир Путин томонидан тақдим этилган бу номзод учун 381 депутат овоз берди.

Овоз бериш жараёнидан олдин депутатлар олдида чиқиш қилган В.Зубков Россия табиий бойликлардан кўпроқ фойдаланиши кераклигини таъкидлади.

“Россия гази, нефти, ўрмонларимиз, балиқчилик хўжаликлари, хуллас табиий бойликларимиз бунданда кўпроқ фойда келтириши керак. Бу ерда гап барча табиий бойликларни қайта ишлаш ва қазиб олиш кўламини кенгайтириш тўғрисида бормоқда”, - деди Виктор Зубков.

“Лента.ру” сайтининг ёзишича, президент В.Путин янги бош вазир Виктор Зубков бўлажак президент сайловида давлат раҳбари лавозимига асосий даъвогарлардан бири эканини таъкидлаган.
XS
SM
MD
LG