Линклар

logo-print

“Ироқдаги Ал-Қоида”га алоқадор исёнчи гуруҳ яна бир таҳдидли баёнотини тарқатди.


“Ироқ исломий давлати” гуруҳи Америка ҳарбийлари ва уларнинг ироқлик иттифоқчилари билан ҳамкорлик қилган сунний араб қабилалари раҳбарлари ўлдирилиши ҳақида огоҳлантирди.

Гуруҳ Интернетда эълон қилган баёнотида яқинда суиқасд қурбони бўлган Абдул Саттор Абу Ришанинг ўлдирилиши учун масъулиятни ўз зиммасига олган. Қабила бошлиғи бўлган Абу Риша Ироқнинг Анбар вилоятида “Ал-Қоида”га қарши кўтарилган исёнга бошчилик қилган эди.

14 сентябрь куни Абу Ришани дафн этиш маросимида бир ярим мингдан зиёд одам қатнашди. Ироқлик сунний араблар ва АҚШ кучлари “Ал-Қоида”га қарши кураш давом этишини билдирди.

“Ироқ исломий давлати” гуруҳи Муҳаммад с.а.в.нинг ўтган ойда Швециядаги газетада чоп этилган хажвий суратини чизган швециялик рассом Ларс Вилксни ўлдирган кишига 100 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот берилишини ҳам эълон қилди.

Мазкур гуруҳ раҳбари Абу Умар ал-Бағдодий Интернет орқали қилган мурожаатида карикатурани чоп этишга рухсат берган газета муҳарририни ўлдирган одамга ҳам 50 минг доллар мукофот пули беришни ваъда қилган.
XS
SM
MD
LG