Линклар

logo-print

БМТ Афғонистон пойтахти Кобулнинг миналар энг кўп кўмилган ҳудуди миналардан тозаланганини эълон қилди.


Афғонистонни миналардан тозалаш дастури доирасида 1995 йилнинг сентябрида БМТ сапёрлари Кобулнинг Карте Сахи минтақасида иш бошланган эди. Ўшандан бери пиёдаларга қарши ишлатиладиган 723 та мина ва портламай қолган 686 та снаряд зарарсизлантирилди.

Ўтган асрнинг 90-йилларидаги фуқаролар уруши даврида Карте Сахи фронт чизиғи бўлган. Ҳозир Афғонистон дунёдаги мина энг кўп кўмилган давлатлардан бири ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG