Линклар

Эроннинг ядровий дастури атрофидаги можаро ҳал этилмаса, унга қарши уруш бошланиши эҳтимолдан йироқ эмас.


Франция ташқи ишлар вазири Бернар Кушнер шундай баёнот берди.

“Эронлик дўстларимиз тинчлик мақсадларига қаратилган ядровий энергия яратиш истагида экани ва бунга ҳақи борлигини айтмоқда. Аммо уларнинг ҳар бир қадами бизни бунинг тескарисига ишонтирмоқда ва шу сабаб биз хавотирдамиз”, - деди Б.Кушнер.

Айни пайтда Бернар Кушнер уруш сўнгги чора экани, ундан аввал музокараларни охирига етказиш, шунингдек, ЕИ Эронга нисбатан янги санкциялар қўллаши лозимлигини таъкидлади.

Эрон ҳукумати Франция ташқи ишлар вазирнинг бундай чиқишини кескин қоралади ҳамда Ғарб давлатларини зиддиятни кучайтириш оқибатларидан огоҳлантирди. Исроил Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби эса Б.Кушнер баёнотини олқишлади.
XS
SM
MD
LG